Легионерларимиз билан хайрлашишди

Мавсум бошида Тожикистоннинг бир қатор клублари қаторида Турсунзоданинг “Регар-ТадАЗ” жамоаси ҳам ўзбекистонлик футболчилар билан шартнома имзолаганди. Лекин ҳамюртларимизнинг у ердаги фаолияти узоққа чўзилмайдиган бўлди.

Боиси, Тожикистон чемпионатида биринчи давра якунига етгач, “Регар-ТадАЗ” таркибида ўзгаришлар юз берди. Ўзбекистонлик футболчиларнинг у ердаги фаолияти кўнгилдагидек кечмади. Натижада Жалил Кимсанов, Фаррух Нурлибоев, Сардор Эминов каби легионерларимиз клуб билан хайрлашдилар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)