Легионерлар Хитойга бора олмаяпти

Хабарингиз бор, COVID-19 инфекцияси тарқаган  Хитой айни вақтда мазкур вирусни деярли енгиб ўтишга эришди. Аммо Европа ва жаҳоннинг бошқа кўплаб мамлакатларида тарқалган пандемия боис айни вақтга қадар ҳам Хитой ўз чегараларини очгани йўқ.

Айнан шу боис Хитой чемпионатида фаолият олиб борувчи кўплаб футболчилар ва мураббийлар Чин ўлкасига бора олишмаяпти, дея хабар тарқатди "TMZ". Айни вақтда эса Хитойда миллий чемпионат учрашувларини май ойидан давом эттириш режаси кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, Хитой Суперлигасида иштирок этадиган "Шанхай СИПГ" клубида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп суради. Биринчи лигадаги "Шенянг Урбан" клубида эса Ислом Тўхтахўжаев фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон  миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян "Чанчунь Ятай" жамоасини бошқармоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)