Легионеримизнинг устун томонлари кўп экан. Уни терма жамоага олсак бўлармиди?!

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2022 йилги жаҳон чемпионати сари юриши ўта муваффақиятсиз якунланди. Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари учун мундиал яна армон бўлиб қолди. Бу гал мақсад сари курашни жуда эрта якунлашга мажбур бўлдик. Бир қарашда терма жамоамиз бу вазифани қийинчилик билан бўлса-да, уддайлай оладигандек кўринганди. Ҳар ҳолда таркибга жалб қилинган йигитларнинг аксарияти маҳорат ва истеъдод бобида жаҳон чемпионати саралашининг иккинчи босқичидан муваффақиятли ўтган термалар вакилларидан кам эмасди...

0-1623494828-Diyora-post-material

Наилож, энди терма жамоа қайтадан шакллантирилади. Аксарият футболчилар ўз ўрнини етишиб чиқаётган ёшларга бўшатиб беради. Бу табиий ҳол.

Келажакда терма жамоамиз корига яраши мумкин бўлган футболчилардан бири Беларусь миллий чемпионати етакчиларидан бирига айланган Шаҳбоз Умаровдир. У кетма-кет иккинчи йил ушбу мамлакат футболида ўзини яхши томондан кўрсатиб келмоқда. Ҳатто, Вадим Абрамов Беларусга бориб, унинг ўйинини бевосита томоша қилиб келди. Бироқ, Умаров нимагадир мамлакатимиз бош жамоасига жалб қилингани йўқ...

Беларусь футболини таҳлил қилаётган мутахассислар чемпионатда ўзини ижобий томондан намоён қилаётган ижрочиларнинг ҳаракатларини баҳолаб боради. Жорий мавсум мамлакат кубогини қўлга киритган ва чемпионатда олтин медаль учун курашда “Шахтёр” билан рақобатлашаётган БАТЭ муваффақиятларига Шаҳбоз Умаров катта ҳисса қўшаётгани алоҳида эътироф этилмоқда.  

БАТЭ футболчилари лига жамоалари орасида бир учрашувда кўп зарба бериш, тўпни узоқ эгаллаб туриш, алдаб ўтиш, рақиб жамоа майдонида тўпни олиб қўйиш ва унга эгалик қилиш, прессинг, қанотлардан ҳужум уюштириш ва ўйин сифати бўйича пешқадам ҳисобланади. Бу жараёнларда Шаҳбоз Умаров бевосита иштирок этадиган лидер ўйинчилардан бири сифатида гавдаланмоқда.

02.03.2021_shaxter_bate_supercup_39

БАТЭ қанотлардан ҳужум уюштириш ва бурчак тўплари ишлаб олишга катта эътибор беради. Жамоа вакилларидан Шаҳбоз Умаров ва Павел Нехайчик бурчак зарбаларини амалга оширишда лигада кучли учликдан жой олган. Бундан ташқари, борисовликларнинг бу икки футболчиси жамоадошлари Станислав Драгун билан бирга ҳал қилувчи пас оширишда лиганинг бошқа ўйинчиларидан анча ўзиб кетди.

Шаҳбоз Умаров рақибларни алдаб ўтиш бўйича ҳам энг зўри. У ҳар 90 дақиқада ўртача 11,75 марта алдамчи ҳаракатларни ишга солмоқда ва уларнинг 51 фоизини муваффақиятли якунлаяпти.   

Олий лиганинг бошқа ҳеч бир жамоаси ҳужумида ўйинга бу қадар кучли таъсир ўтказадиган маҳоратли ҳужумкор ўйинчилар гуруҳига эга эмас.

Беларусь чемпионатининг 12-турида БАТЭ  ўз майдонида “Нёман”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Биринчи голга ҳаммуаллифлик қилган легионеримиз кетма-кет тўртинчи ўйинда ўз ҳисобига  самарали ҳаракат ёзиб қўйган бўлса, Павел Нехайчик бу ишни учта учрашувда уддалади, Максим Скавиш эса иккита баҳсда учта гол урди.

Умумий ҳисобда, Шаҳбоз Умаров олий лига ўйинларида рақиблар дарвозасига бешта тўп киритиб, жамоадошларига тўртта голли пас узатди. Бу лигадаги энг яхши кўрсаткичлардан бири сифатида БАТЭнинг 29 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб туришига хизмат қилмоқда.

mainumarov

Шаҳбоз Умаров самарали ҳаракатларини 13-турда ҳам давом эттиришини кутяпмиз. БАТЭ  футболчилари 19 июнга белгиланган навбатдаги беллашувда “Динамо-Минск” жамоаси меҳмони бўлади.

Биз эса, янгидан шакллантириладиган Ўзбекистон миллий терма жамоасида машаққатли меҳнати, катта иштиёқи, тинимсиз ҳаракати билан ўз салоҳияти ва истеъдодини намоён этиб келаётган футболчилар қаторида Шаҳбоз Умаров каби келажаги порлоқ  ўйинчиларга ҳам имконият берилиши тарафдоримиз.

Абдихолиқов яна легионер. У Европага йўл олади!

“Женоа” мухлислари Шомуродовнинг кетиб қолишидан хавотирда!

Яхшиям Шомуродов бор экан!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Future Team Entertainment
18/06/2021 00:10
Eee vapshe zo'r o'ynaydi. Anchadan beri kuzataman. Shtraflardan tiqib tashidi
&
Ашуров Бахтийор
18/06/2021 07:49
Мураббий масҳарабоз бўлганда,яхши ўйнагандан не наф?
Baxil Alihuja
18/06/2021 11:28
Rahbarlarga pora bermagan.