Легионеримиз сардорлик қилаётган жамоа жиддий ўзгаришларга юз тутмоқда

Вагиз Галиулин сардорлик қилаётган “Нефтехимик” жамоасида мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўриш жараёнида эътиборга молик ўзгаришлар юз бермоқда.

Биринчи навбатда, юқори ўринлар учун курашиш вазифасини уддалай олмаган бош мураббий Юрий Уткульбаев истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Москванинг “Динамо”сини бошқарган Кирилл Новиков олиб келинди.

Янги мураббий таркибни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Новиков янги жамоасида “Динамо” тарбияланувчиларини жалб эта бошлади. Аввалига сўнгги икки йилни “Сочи”да ўтказган ҳимоячи Никита Калугин олиб келинди. Энди “Нефтехимик” пойтахтнинг “динамочилари” билан ярим ҳимоячи Роман Денисовнинг трансфери бўйича келишувга эришди.

Россия Миллий футбол лигасида 7-ўринда бораётган “Нефтехимик” таркибида Вагиз Галиулин билан бирга ёш ярим ҳимоячимиз Бобир Давлатов ҳам тўп тепмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар