Легионерга айланган "Пахтакор" футболчиси янги жамоасида илк машғулотини ўтказди (Фото)
Ҳамробеков машғулотларни бошлаб юборди
"Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков Бирлашган Араб Амирликларининг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасига кўчиб ўтгани борасида хабар бергандик.
Ҳамробеков Дубай клубида яқинда жароҳат олган Азиз Ғаниевнинг ўрнига трансфер қилинди. "Шабаб Ал-Аҳли"да Одил мавсум охиригача ҳаракат қилади.
Бугун ярим ҳимоячимиз янги жамоасида илк машғулотини ўтказди. Унга машғулотларда Жалолиддин Машарипов кўмаклашмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар