Лаутаро ўрнига

"Интер" клуби “Барселона”га ўтиши кутилаётган ҳужумчи Лаутаро Мартинес ўрнига муносиб номзод қидиришни давом эттирмоқда.

Manchester Evening News нашрига кўра, "нерадзуррилар"нинг бу борадаги эътибори "Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэрога тушган. 31 ёшли аргентиналик футболчининг шартномаси эса яна бир йилдан сўнг ниҳоясига етишини инобатга олсак, “Интер”нинг уни сотиб олиши у қадар қийин кечмайди.

Агуэро жорий мавсум “Сити” сафида 30 та ўйинда майдонга тушди ва 23 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери эса 52 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)