Лаутаро 16 дақиқа ичида
Ads

Аргентина ва Мексика ўртасида кечган ўртоқлик учрашувида, аргентиналиклар йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди.

Беллашувда "Интер" форварди Лаутаро Мартинес "хет-трик" қайд этди. У биринчи бўлимннинг ўзида 16 дақиқа ичида 3 та гол уришга эришди ва танаффусдан сўнг, ўз ўрнини бошқа бир жамоадошига бўшатиб берди.

"Биз учрашувнинг бошидаёқ уни танаффусда алмаштиришни режа қилгандик. Бу адолатсизлик эди-ю, лекин унинг кичик жароҳати бор эди.

Умид қиламан у доимо шундай муаммоларга учрайди," - деди Аргентина бош мураббийи Лионель Скалони.