Ла Лига.

Испания Ла Лигаси 11-туридан ўрин олган "Реал" - "Алавес" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 5 дақиқада Лукас Перес мадридликлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида Хоселу дарвозабоннинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. "Қаймоқранглилар" сафида бу голларга фақатгина Каземиро жавоб қайтара олди. Жуниорнинг зарбасидан кейин қайтган тўпни дарвозага киритган Каземиронинг голи фақат статистика учун хизмат қиладиган бўлди.

Ушбу натижадан кейин "Қироллик клуби" ҳисобидаги очколар 17 талигича қолди ва улар 4-поғонада бормоқда. "Алавес" эса муҳим ғалаба туфайли 9-ўринга чиқиб олди. Аввалроқ, Зидан шогирдлари "Валенсия"га мағлуб бўлиб, "Вильярреал" билан дурангга имзо чекканди.

Реал Мадрид

  • Каземиро 86'

Примера Дивизион 11-тур

29/11/2020, 01:00

1
:
2
Тугади

Алавес

  • Лукас Перес 5'
  • Хоселу 49'

Стадион: Alfredo Di Stefano 0 томошабин

Бош ҳакам: Adrian Cordero

45'
90'

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+5'

    Ҳисоб тенглашиши мумкин эди: Исконинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси тўсинга тегди.

  • 90+3'

    Мариано чалқанча услубда зарба бериш ниятида оёғини баланд кўтарди. Бундан рақиб ҳимоячиси жабр кўрди.

  • 90+2'

    Хоселу ўз ўрнини Дайверсонга бўшатиб берди.

  • 90+1'

    Хоселуга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 90'

    Ўйинннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Эднар Мендес сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 87'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Реал" ҳисобни қисқартирди!

    Жуниорнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Такроран зарба берган Каземиро ҳисобни қисқартирди.

  • 84'

    Васкес рақибга нисбатан қоида бузди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирилди.

  • 81'

    Каземиро рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам яна жим!

  • 78'

    Мско тўпни қабул қилиб олди ва ўарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади.

  • 75'

    Рубен Дуарте огоҳлантирилди.

  • 73'

    Шеригининг узатмасидан кейин қулай имкониятга эга бўлган Родрино ундан фойдалана олмади.

  • 70'

    Зидандан юриш: Кроос, Марсело ҳамда Модрич майдонни тарк этди. Улар ўрнига Иско, Менди ва Эдегор ўйинга қўшилди.

  • 67'

    Луис Риоха сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 65'

    Марсело жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 64'

    Марко Асенсио ўз ўрнини Винисиус Жуниорга бўшиатиб берди.

  • 61'

    Тони Кроос гоҳлантирилди.

  • 59'

    Тони Крооснинг уринижидан кейин тўп майдонни тарк этди.

  • 56'

    Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам қайтарилди.

  • 53'

    Жарима майдонига бу сафар узатилган тўпни узоқлаштиришда Тибо Куртуа фаол ўйнади.

  • 49'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ "Алавес" ҳисобдаги фарқни оширди.

    Куртуанинг хатосидан кейин бўш қолган дарвозага тўп йқотгмаган Хоселу тўп йўладдади.

  • 48'

    Луис Риоза ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Асенсионинг узатмаси ҳимоячидан ўтмади. "Қироллик клуби" бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 42'

    Бу сафар ҳам бош билан зарба берган Диас мўлжалда адашди.

  • 40'

    Марказга оширилган тўпни Мариано дарвозага йўллади. Бу сафар ҳам "Алавес" посбони ўз постини ишончли ҳимоя қилди.

  • 39'

    Пачекодан дабл-сейв! Ҳимоячининг хатосидан кейин тўпни эгаллаган Кроос дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди. Такрорий зарба ҳам аниқ чиқди ва у ҳам Пачеко томонидан зарарсизлантирилди.

  • 37'

    Рафаэль Варан ҳужумда қоид бузди. Ҳакам тўпни меҳмонларга олиб берди.

  • 35'

    "Реал" бурчак тўпидан наф чиқара олмади. Иккинчи темп билан уюштирилган ҳужумни Марсело ноаниқ узатмаси билан барбод қилди.

  • 33'

    Марсело жарима майдонига тўп узатди. Тўпга Марианодан аввал дарвозабон етиб келди.

  • 30'

    "Алавес"  жуда хавфли қарши ҳужумлар уюштирмоқда. Бу сафар Хоселу зарба беришда бироз кечикди. Ҳужум яхши ташкил этилганди.

  • 28'

    Эден Азар жароҳатини янгилаб олган кўринади. Унинг ўрнига Родриго майдонга тушди.

  • 26'

    Ўйин ҳар икки томоннинг фаол ҳужумлари остида давом этмоқда.

  • 24'

    Қарши ҳужумда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Лукас Перес тўпни Куртуанинг устидан оширишга уринди. Ўзун бўйли Тибо қўллари билан тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 23'

    Тўп назорати секин-аста мадридликлар томонга ўтяпти.

  • 21'

    Қайтган тўпни Эденнинг ўзи қабул қилиб, рақибини алдади. "Алавес" футболчиси Азарнинг йиқилишига бироз кўмаклашиб юборди. Ҳакам видеотакрорлардаги ёрдамчиларидан вазиятни кўриб чиқишни сўради.

  • 20'

    Эден Азарнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 18'

    Лукас Пересга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Каземиро огоҳлантирилди.

  • 17'

    Азар тезкор қарши ҳужумга ўтишда жуда суст ҳаракат қилди. Натижада, "қаймоқранглилар" тўпни йўқотди.

  • 16'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга бош билан зарба берган Марианонинг уринишини дарвозабон ушлаб олди.

  • 13'

    Марсело жарима майдони ичида 2 шеригини кўрди ва улар томон тўп оширди. Бироқ на Асенсио, На Мариано тўпга зарба бера олмади.

  • 11'

    Каземиро ўта ноаниқ узатмаси билан жамоаси ҳужумини барбод қилди.

  • 9'

    Бу сафарги бурчак тўпи мадридликлар томонидан қайтарилди.

  • 7'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган меҳмонлар ҳужум уюштиришда давом этяпти.

  • 5'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Алавес" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Нуқтага яқинлашган Лукас Перес ўзидан чап томонга зарба йўллаб, тўп йўналишини топган Куртуани ожиз қолдирди.

  • 4'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Алавес" футболчиси боши билан шерикларига ташлаб берди. Тўп йўл-йўлакай Начонинг қўлига тегди. Ҳакам нуқтага ишора этди.

  • 3'

    Марсело тўпни ортга қайтаришда хатога йўл қўйди. "Реал" йўқ жойдан рақибга бурчак зарбаси совға қилди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан меҳмонлар фаол ўйин кўрсатмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин футбол афсонаси Диего Марадона хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)