Ла Лига президенти: Баъзи клубларнинг худбинлигини аллақачон билганман

Ла Лига президенти Хавьер Тебас барбод бўлган Европа Суперлигаси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Суперлига ўзини кулгига қўйди ва унинг бутун концепцияси бутун дунё бўйлаб футбол соҳаси ва мухлисларини тушуниш борасида етакчиларининг жиддий билимсизлигини намойиш этди.

Менга хиёнат қилишди, деб ҳисобламайман. Мен бу бизнес билан кўп йиллар давомида шуғулланганман ва баъзи клубларнинг худбинлигини аллақачон билганман.

Суперлига ғояси узоқ вақт давомида яширинча пайдо бўлган. Аммо бошқалардан яширинча бирон иш қилиш ёмон”, - деди Тебас.

Дастлаввал, Суперлигада 12 та клуб иштирок этишга розилик билдирган эди. Аммо кеча уларнинг аксарияти ўз фикридан қайтди. Ҳозирча "Ювентус", "Реал" ва "Барселона" Суперлигадан чиққанини расман эълон қилмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар