Куртуа уялиб қолган экан

Илгари “Хоффенхайм”да ишлаган “Фортуна” клуби спорт директори Луц Пфанненштиль 2010 йили Тибо Куртуа билан юз берган воқеани айтиб берди.

-“Хоффенхайм” уни кузатиб борарди ва 2010 йили шартнома тузиш учун имконият пайдо бўлди. Шартнома тузиш арафасида унинг математикани билмаслигини туфайли ўқишида муаммолар келиб чиқишидан қўрқиб уни жамоага олмасликка қарор қилишди, - дейди  Луц Пфанненштиль.

Тибо Куртуа бугун дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан бирига айланган. “Реал” посбонининг  трансфер нархи 48 миллион еврони ташкил қилмоқда.

“Реал”да порлаган юлдузлар

“Реал”нинг ҳам “Месси”си бор!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)