Куперда ғолиблик руҳи йўқ ёхуд Роналдонинг 2003 йилги интервьюси
Ads

2003 йили "Интер" форварди Роналдодан катта интервью олинган ва унда Эктор Купер борасида саволлар билан ҳам мурожаат этилганди. Афсонавий Роналдо ўзига ҳос тарзда Купер борасида салбий фикрлар билдириб ўтган. Эътиборингизга ушбу интервьюнинг айнан Купер борасида гап кетган жойини ҳавола этамиз.

Сизга жуда нозик бир савол беришга ижозат бергайсиз. Сизни доимо қўллаб-қувватлаб турадиган ва даволаниш учун барча шароитларни яратиб берган "Интер" президенти Массимо Моратти билан қандай муносабатдасиз? Ҳақиқатан ҳам, Миланда, бутун Италияда бўлгани каби, сизнинг кетишингиз хиёнат сифатида қабул қилинди ...

Мен ҳар доим Массимо Моратти билан илиқ инсоний муносабатларда бўлганман. У мен учун отадек. Шундай бўлди ва шундай ҳам бўлади. Менинг Испанияга кўчиб ўтишим ҳеч нарсани ўзгартирмади.
Мен жароҳат олганимда, менга президент сабр-тоқатни ва бутун "Интер" жамоасини ўрнак қилиб кўрсатди. Мен ҳар доим Моратти, жамоадошларим ва мухлисларнинг менга бўлган муносабатини юқори баҳолаганман. Аммо, қайтганимдан сўнг, кўп ўтмай, ҳамма нарсани тубдан ўзгартирган бир воқеа содир бўлди.

Нимани назарда тутаяпсиз?

Бир қатор сабабларга кўра мен клуб мураббийидан, унинг касбий ва инсоний фазилатларидан кўнглим қолди (Роналдо "Интер" бош мураббийи Эктор Купер ҳақида гапирган, лекин уни исмини айтиб ўтишни истамаган). У билан клубимиз ҳеч нарсага эришмаслигига амин бўлдим. Бундан ташқари, орамизда бегоналашиш кучайди. Мен ўйинга тайёр бўлганимда жангга шошилдим. У мени сабабсиз захирада қолдирди. Бу бир неча марта такрорланган. Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги яқинлашаётган эди ва мен терма жамоадан чақирув олмасликдан жиддий қўрқишни бошладим. Ўйин амалиётисиз қолган футболчи кимга керак? Ўзаро совуқ муносабатларимиз хеч қачон ҳал қилинмади.

Демак, сизнинг кетишингиз муқаррар эди?

Ҳа, жаҳон чемпионатига кетиш олдидан, мен ушбу мураббийнинг бошчилиги остида энди ўйнамаслигимни айтдим. Клуб президенти менга вазият яхшиланишига ваъда берди. Аммо Осиёга кетишдан олдин, вазият оғир аҳволдалигича қолганди. Кейин, мен бутунлай терма жамоадаги ўйинларга эътиборимни қаратдим ва энди Моратти билан курашишга тўғри келмади. Мен жаҳон чемпиони унвонига эга бўлиб қайтганимда, дарҳол бу одамнинг бошчилиги остида машғулот ўтказмаслигимни айтдим (Купер назарда тутилган). Мораттидан аниқ жавоб бўлмагани учун, мен "Интер"да ўйнашни давом эттиришни хоҳламаслигим тўғрисида аниқ қарор қилдим.

Сизнингча, Куперни жамоадан кетиши бирон нарсани ўзгартирармиди?

Ўйлашимча шундай... Айниқса "Интер" учун! Бу клуб ниҳоят ғалаба қозониш имкониятига эга бўларди. "Интер" таркибида жуда яхши ўйинчилар бор, аммо ғолиб руҳиятига эга футболчиларнининг ғалаба қозонадиган мураббийи йўқ. Массимо Моратти жамоага дунёнинг энг яхши футболчиларини сотиб олишига қарамай, италияликлар юқори натижаларга эришмаслигидан чарчашган. Мухлислар ва клуб президенти кўпроқ нарсага лойиқдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
13/09/2019 11:04
Купер ва унинг ёрдамчиларга бериладиган компенсация пулини ярмини Ахмаджоновдан ундириб олиш керак сабаби бу чолни шу одам топиб келган.
Абдуллажан Тураев
18/09/2019 20:03
Avvalambor Xammaga Salom , Gap yo'q maqolaga lekin ! Shu maqolani Kuperi opkelishdan oldin yozsa bomasmidi? Brovni aybdor qilish oson lekn Fudbolga qizmidigon odam, maylin bu so'z noto'ri bolar Fudbolga yetarlicha vaqt ajarata ololmidigon odam diyaqoli chunki u odammi fudboldanam muxumroq topshiriqlari bo'sa kere manimcha yana bilmadim. Xullas usha odam kimmi qanaqa foydasi tegishini qattan bilsin? Shu Kuperi topib muzokarala boshlashgan payt agar shu maqola ekran yuzini ko'rganida 100% bu Murabbiy tanlanmasdi! Xammasi shu axvolga keganida bu maqola uje odammi g'ashiga tekgande ko'rinvotti, aqil o'rgatishga juda usta bob ketganmiz undan ko'ra xamma o'z ishini o'z vaqtida bajarsa xammasi yahshi boladi manimcha. Biz Muxlislarga nima kere? Choroyli o'yin! Yutamizmi Yutqazamizmi fudbolchilani ruxan tayyorlab maydonga xuddi jangga opchiqqande tayyorlashsa boldi, Maydonda jang qilib 3:4 yoki 4:5 xisoblarida yengilse xichkim xich nima dimidi lekn natija uchun oynimiz dib ximoyaga yotvolib xuddi maxalladigi yosh bolalaga oxshab koptoni oldinga teforib oynash bu achinarlide odam uyaladi, biz O'zbekistonimizi ko'klarga ko'tarmoqdamiz shu paytda bunaqa sharmandachili qib turishsa bu uyat
Boyazid Xon
13/09/2019 01:49
УЗБЕК миллатини давлатини байрогини мадхиясини мухлисларини яхши курсаларин илтимос УФА бошликлари Куперди кетказиб Абрамовди кайтарилар ватан ун шу сассик чолга бергани пул топилиб колар бу сассик чол бн шу гурухданам чиколмимиз илтимос бизиям фикирларимизи инобатга олилар бу кари тунка бамайлахотир озирида тахлил киламиз диябдику бунша нима чикмаса ухшамади майли хайир диб кеторади бизчи биз яна ёгимизга ковурилиб 4 цил кутишимиз кере илтимосбизиям тушунилар нима бусегам уламизми коламизми чикамизми йукми шу Абрамов бн булелик илтимос
Рустам Содиков
12/09/2019 23:03
Куперни топиб келганлар хисобот берсин. Шунда келгусида бундай чалаларни хеч ким олиб келмайди.
Avaz Mamadaliev
12/09/2019 18:13
)
Shaxboz Bekmurodov
12/09/2019 18:01
Savol: Tavuq birinchi paydo bo‘ganmi yoki Xo‘roz. Bunga fikirlar ko‘b aniq javob yo‘q.
Savol: O‘zbekiston futboli kuchayadimi yoki shu chukishda davom etadimi, JCH juda judaaaa gab ko‘p, savollar bir biriga anchagina yaqinligi boraaa.
Komol Omon
12/09/2019 17:31
Купер кетса албатта футболимиз узгаради
Узи шу тренер келиши билан миллий термадан барака учди Купер йоколсин
Абрамов келсин энг зор тренер Узбекистана учун Бу Вадимака болади
Hakimbek Odiljonov
13/09/2019 11:43
Bilmadim-ku lekin bollarni va murabbiyni ham aybi yo‘q.Chunchaki "Maydon yaxshi emas edi" buni hech kim gapirmadi lekin bu baxona deyish noto‘g‘ri sizlar ham ko‘rdilarinku maydonni ahvolini o‘ynagan biladi menimcha....
Фуркат Мирзаев
12/09/2019 19:36
Миржалолсиз Узбекистон жахон чемпионатига чиколмайди Абрамов ким у факат молиявий ахволи яхши клубди бошкаради буни эсингдан чикарма ,болам ёшим 51 да Комол Омон еш йигит буланг керак хулас карпусия бор жойда ривожланиш булмайди Вадим келсак трактор жамосига 10 йил мураббий булди вопши резултат курсатаолмаган демокчиман Миржалолди ишини килолмайди