Куман Коутиньо бўйича бир қарорга келди

Бразилиялик плеймейкер Филиппе Коутиньо фаолиятини “Барселона”да давом эттириш имконига эга бўлди. Янги бош мураббий Рональд Куман моҳир футболчи бўйича бир қарорга келган.

Нидерландиялик мураббий уни Каталонияда олиб қолишни режалаштирмоқда. Бунинг учун у Коутиньо билан шахсан гаплашиб олиши кераклигини таъкидламоқда.

Коутиньонинг ўзи ҳам бир неча маротаба “Барселона”га қайтиш истаги ҳақида маълум қилган эди. Собиқ мураббий Кике Сетьеннинг фикрини қўллаб-қувватлаб, Коутиньодан воз кечган клуб президенти Бартомеу энди Куманнинг ҳар қандай қарорини қабул қилига тайёрлигини билдирмоқда.

Коутиньонинг каталонияликлар билан шартномаси яна уч йил амал қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар