Куарежма

Туркиянинг "Бешиктош" клуби ярим ҳимоячиси Рикарду Куарежма жамоасини ўзгартиришини маълум қилди.

“Клуб президенти мени жамоада ортиқ кўришни хоҳламаслигини айтди. Ҳозир мен вазиятни ҳал қилиш бўйича иш олиб боряпман. Тез орада ўз қароримни матбуот анжума орқали эълон қиламан. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат”, - дейди португалиялик футболчи.

Маълумот учун, 35 ёшли Куарежма “Бешиктош” сафида дастлаб 2010-2012 йилларда тўп сурди. Кейин эса 2015 йилда яна жамоага қайтиб келган эди. У ушбу жамоа сафида жами 227та ўйинда майдонга тушди ва 38та гол ҳамда 78та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.