Криштианудан айрилаётган “Ювентус” Бразилиядан янги “Роналду” топди

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсум якунланиши билан жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Шунга қарамай, туринликлар скаутлари келажакда португалиялик футбол юлдузини ўрнини босадиган зўр тўпурарни дунё бўйлаб қидирмоқда.

Скаутлар “Ювентус” раҳбариятига “Сантос” ҳужумчиси Кайо Жоржени тезлик билан трансфер қилишни тавсия этмоқда. Бразилияликлар 18 ёшли форвардни 30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга рози.

Айни пайтда томонлар музокарани бошлаган. Бразилияда Кайо Жоржени янги “Роналду” дейишмоқда.

Роналдунинг “Ювентус”дан кетишига севгилиси Жоржина сабабми?

Қайноқ янгилик! Роналду “Юве”дан кетяпти

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)