Коутиньонинг агенти: У

Мавсумни “Бавария” сафида ижарада ўтказаётган “Барселона” вингери Филиппе Коутиньо каталонияликларга қарши бўладиган ўйинни сабрсизлик билан кутмоқда. Бу ҳақда унинг агенти Киа Журабчиан айтиб ўтди.

“Ҳозирда Коутиньо Чемпионлар Лигасининг кейинги босқичига чиқишга интилмоқда. Олдинда катта ўйин кутмоқда - у эгалик қиладиган клуб ўзи ўйнайдиган жамоага қарши. Ҳозир Филиппе учун ҳаммаси ўта жиддий.

У "Барселона" га қарши ўйнайди, Коутиньо буни кутмоқда. У Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни жуда хоҳлаяпти. Менимча, "Бавария" бундай салоҳиятга эга жамоа”, - дейди агент.

“Барселона” – “Бавария” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)