Коутиньо эртага жарроҳлик столига ётади

“Барселона” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо эртага 2 январь куни тиззасидан операция қилинади. У Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган “Эйбар”га (1:1) қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, бразилиялик футболчининг қачон сафга қайтиши эртага ўтказиладиган жарроҳлик амалиётидан сўнг аниқ бўлади. Бундан аввалроқ, унинг тўлиқ соғайишига 4 ой вақт талаб этилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)