Коутиньо ЕЧЛда ғолиб чиқиши

Агар “Барселона”нинг “Бавария”да ижарада ўйнаётган футболчиси Филиппе Коутиньо мюнхенликлар сафида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса ҳам “Ливерпуль” ҳеч қандай бонус олмайди.

The Times нашрининг ёзишича, томонлар ўртасидаги келишувга кўра, бразилиялик футболчи фақатгина каталонияликлар сафида ЕЧЛда ғолиб бўлсагина, мерсисайдликлар 5 млн евро миқдорида бонусга эга бўлишлари мумкин.

Коутиньо “Барселона” сафига 2018 йилнинг январида 120 млн евро эвазига айнан “Ливерпуль”дан кўчиб ўтган эди. 

 "Бавария" Чемпионлар лигаси ярим финалида "Лион"га қарши баҳс олиб боради.

"Бавария"нинг ғалабаси "Ливерпуль"га катта миқдорда фойда келтириши мумкин

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)