Коутиньо

"Бавария" клуби директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге “Барселона”дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо масаласида якуний қарорни эълон қилди.

“Сотиб олиш муддати ўтиб кетди, биз ундан фойдаланганимиз йўқ. Энди клуб янги мавсум учун жамоа таркибини шакллантиради ва шундан сўнг бизга Коутиньо керакми ёки йўқ, деган саволга жавоб топилади”, - дейди Румменигге.

Айтиш керакки, мюнхенликларда 27 ёшли бразилиялик футболчини 120 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи бор эди, аммо улар бундан фойдаланишмади.

Коутиньо жорий мавсум “Бавария” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)