Коутиньо АПЛга қайтмоқда

"Тоттенхэм" "Барселона" ярим ҳимоячиси Фелиппе Коутиньони ижарага олишга яқин турибди.

Испания нашрлари хабарига кўра, бразилиялик футболчи Лондон клубига ўтиш ишлари якунига етиш арафасида. "Шпорлар" футболчи учун  "Барселона"га 10 миллион евро бадал пули ва 12 миллион евро атрофида йиллик маошини тўлайди.

Таъкидланишича, каталонияликлар футболчини ёзда 80-90 миллион евро эвазига сотиб юборишни режалаштиришган эди. Бироқ пандемия сабаб ҳеч бир клуб 27 ёшли футболчига бундан суммани тўлай олмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)