Коронавирусга чалинганлиги гумон қилинган Жошуадан ўзига хос иқтибослар...

WBA, WBO, IBF ва IBO чемпиони Энтони Жошуа коронавирус пандемияси туфайли карантин қоидаларига амал қилаётганлигини айтиб ўтди.

"Коронавирус билан касалланган одамларга тезроқ соғайишларини тилайман. Чунки бу ҳазил эмас. Биз ҳали унинг давосини топа олмадик.

Коронавирус туфайли азоб чеккан ва яқинларини йўқотганларга айтмоқчиман: бошингизни баланд тутинг!

Ҳатто менга ўхшаган қайсар ҳам шифокорлар тавсияларига амал қилмоқда ”, - деди Жошуа.

Aввалроқ, боксчи коронавирус топилган шаҳзода Чарльз билан мулоқотда бўлганлиги маълум қилинганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)