Коронавирусдан кучсизланган жамоа “Барса”ни ер тишлатди

Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси қийин аҳволга тушиб қолганига қарамай, қитъанинг нуфузли мусобақаси – Либертадорес кубоги доирасида сафар учрашувидан ғалаба  билан қайтди.

Гап шундаки, ўйин олдидан “Фламено”нинг бирданига етти футболчисида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ўйиннинг барбод бўлиш эҳтимоли бор эди. Шунга қарамай, “Фламенго” вазиятдан чиқишни уддалади.

Мусобақанинг гуруҳ босқичи 4-тури учрашувини Эквадорнинг “Барселона” жамоасига қарши ўтказган бразилияликлар Педро Абреу ва Хиорхьян де Арраскаэта томонидан киритилган голлар эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар жавоб тўпига Леандро Эмануэль Мартинес муаллифлик қилди.

“Фламенго” бу ғалабадан сўнг, очколари сонини 9 тага етказиб, гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
24/09/2020 08:33
Ekvadorning Barsielona klubi demaesanmi Ahmoq qachon sarlavhani tuģri yozishni urganasanlar Adolat va Shafoflika zid bu ishlaring Halqni aldab Bir tinga qimat maqolangni ochib kursatish Bu uģirlik tovlamachilikga kiradi AHMOQ Rivojlanish mana shunaqa maeda islardan boshlanadi bu ketishda Hechnarsa bulmaedi KORUPSIYA YOLĢONCHILAR kupaeadi

Минбар

Барча блоглар