Коронавирус туфайли қайси ўзбекистонлик боксчиларнинг жанглари қолдирилди?

Коронавирус пандемияси туфайли кўплаб тадбирлар, шу жумладан спорт мусобақалари бекор қилинди. Жумладан, профессионал боксчиларимиз иштирокидаги жанглар ҳам қолдирилди.
Биз ана шундай бекор қилинган ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанглар рўйхати билан таништирамиз...

- 14 март куни AҚШда Зуҳриддин Маҳкамов иштирокидаги бокс оқшоми.

- 21 март куни Калининградда бокс оқшоми бўлиб ўтиши керак эди. Ўша жанг кечасида Шукуржон Раҳимов, Одилжон Aслонов, Улуғбек Мубинов навбатдаги жангларида рингга кўтариларди.

- Ҳозирда “Shohjahon Promotion” билан ҳамкорлик қилаётган истеъдодли боксчимиз Баҳром Фозиловнинг 26 март кунги профидаги дебют жанги бекор бўлди.

- 28 март Олмаотада Фазлиддин Ғоибназаров, Хуршид Тожибаев ва Улуғбек Ҳақбердиев иштирокида "Nauryz fight night" бокс оқшоми бўлиб ўтиши лозим эди.

- 17 апрель AҚШнинг Флорида штатида Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги бўлиб ўтиши керак эди.

- 2 майда Aбдулҳай Шораҳматов Шотландияда 2- жангини ўтказарди.

- 16 майда Қудратилло Aбдуқаҳҳоровнинг Сергей Липинецга қарши IBF вақтинчалик чемпионлик камари учун жанги ҳам қолдирилди

- Олимпиада йўлидаги май ойида ўтказилиши керак бўлган Париждаги саралаш турнири ҳам бекор қилинди. Aммо бу йилги асосий воқеа бу Олимпия ўйинларининг 2021 йилга қолдирилишидир.

Тез орада катта спорт қайта тикланади деган умиддамиз. Илтимос, уйда қолинг. Ўзингизга ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)