Коронавирус сабаб, А Серия ўйинлари ўтказилмайди

Италия ёшлар сиёсти ва спорти министри Винченцо Спадафора Ломбардия ва Венето шаҳарларидаги барча спорт ўйинларини бекор қилди.

А Сериянинг 25-туридан ўрин олган 23 февраль кунги ўйинларда "Интер" - "Сампдория", "Аталанта" - "Сассуоло" ва "Верона" - "Кальяри" учрашувлари бўлиб ўтиши керак эди.

Коронавирус тарқалиш хавфи туфайли спорт тадбирлари қолдирилди. Венетода 78 ёшли эркак касалликдан вафот этган, Ломбардияда 75 ёшли аёл вафот этди. Ушбу ҳудудларда ўнлаб инсонлар касалликка чалинган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)