Коронавирус Рамзан Қодировни ҳам енгмоқда. Унинг аҳволи бирданига оғирлашди!

“Ахмат” футбол клубининг фахрий президенти Рамзан Қодиров коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берилган эди.

Baza телеграм канали тарқатган янги маълумотларга қараганда, Чеченистон раҳбарининг аҳволи оғирлашган. Коронавирус унинг ўпкасининг катта қисмига зиён етказган. Рамзан Қодиров бу касалликка чалинганига 2-3 ҳафта бўлгани аниқланди. У Чеченистондаги туманлардан бирининг раҳбари Валид Абдурашидовни зиёрат қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун касалхонага борганида вирусни илаштириб олгани айтилмоқда.

Ўзини ёмон ҳис қила бошлаган Рамзан Қодиров буни шамоллашга йўйган. Унинг ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилмагани, унга коронавируснинг жиддий зиён етказишига сабаб бўлган.  

Россияда яна бир таниқли шахс – Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳам қарийб бир ойдан буён коронавирус туфайли ўлим билан олишиб ётибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)