Коронавирус Ўзбекистонга берилган тарихий Осиё чемпионати режаларини ҳам ўзгартириб юбориши мумкин

ЎФA Медиа бўлими “Савол йўлланг!” лойиҳасини йўлга қўйди. Ушбу лойиҳа доирасида ташкилот биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мухлислар йўллаган саволларнинг энг сараларига жавоб берди.

– Яқин орада юртимизда ўтказиладиган йирик футбол турнирлари ҳақида маълумот бера оласизми? (elbek7187)

– Ўзбек футболи тарихида биринчи бор U-19 Осиё чемпионати бизнинг юртимизга ишониб топширилди. ОФК режаси бўйича турнир октябрь ойида бошланиши керак. Бироқ, бутун дунё пандемия ҳолатига дуч келгани сабабли кўплаб йирик турнирларнинг саналари ўзгариб кетмоқда. Шу сабабли ҳам қитъа чемпионати борасида ОФК томонидан чиқариладиган қарорни кутиб қоламиз. Умид қиламизки, тез фурсатда инсоният бу балони енгиб ўтади ва Ўзбекистондаги Осиё чемпионати белгиланган муддатда бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)