Кори Гофф 15 йиллик тарихни ўзгартирди

Хабарингиз бор, Линц шаҳрида теннис бўйича ўтган "Upper Austria Ladies Linz" турнирида америкалик 15 ёшлик теннисчи Кори Гофф ғалаба қозонди.

Кори 2004 йилдан бери WTA турнирларида ғолиб чиққан энг ёш теннисчига айланди. Бундан 15 йил аввал "Тошкент Опен - 2004" мусобақасида  германиялик Николь Вайдишова ғалаба қозонган эди.

Ўшанда Николь 15 ёшу 114 кунлик эди. Ушбу вақтда Кори туғилганига эндигина беш ой бўлган эди. 

Минбар

Барча блоглар