Кўпчилик кутаётган янгилик. Ўрунов “Спартак”да қачон дебют қилишини айтди

“Спартак”нинг ўзбек легионери Остон Ўрунов янги жамоасида қачон майдонга тушиши нафақат мухлисларни, балки журналистлар ва мутахассисларни ҳам қизиқтирмоқда.

Сhampionat.com сайти мухбири Гаяне Аракелян Остон Ўруновдан қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини сўради.

- Худо хоҳласа, кейинги ўйинга тайёр бўламан, - деб жавоб берди Ўрунов.

“Спартак” бош директори Шамил Газизов ҳам журналистлар билан мулоқотда жамоанинг янги ўйинчилари Кокорин ва Ўрунов ҳам ўз спорт формасини тиклаётгани, “Уфа”га қарши учрашувда дебютга гувоҳ бўлишимизни айтди. Кўпчилик Ўруновнинг “Уфа”дан келганини инобатга олиб, дебют қиладиган футболчи айнан Остон бўлишини тахмин қилмоқда.

 “Спартак” навбатдаги учрашувни 19 август куни Уфа шаҳрида ўтказади.

Ўрунов “Спартак учун даромад манбаими ёки истиқболдаги етакчи?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)