Конор Макгрегорнинг компанияси инқирозга юз тутмоқда ёҳуд унинг бойлиги қанчага баҳоланди?

Ирландиялик жангчи Конор МакГрегор томонидан ташкил этилган компаниянинг молиявий аҳволи яхши эмас. "McGregor Sports and Entertainment Ltd" 12 ой давомида 309 462 евро миқдоридаги зарарни қайд этди. Бу ҳақда BJPenn.com хабар бермоқда. Шунингдек, компаниянинг молиявий пасайиши 354,708 евродан 664 170 еврони ташкил қилган.

Бироқ, манбанинг таъкидлашича, бундай йўқотишлар МакГрегорнинг фаровонлигига таъсир қилмайди. Унинг бойлиги 47 дан 110 миллион долларга қадар баҳоланмоқда. МакГрегорнинг рафиқаси Дее Девлин томонидан бошқариладиган "McGregor Sports and Entertainment Ltd" 2014 йилда ташкил этилган. Мазкур компаниянинг фаолияти реклама шартномалари ва бошқа молиявий масалаларни ўз ичига олади.