Конор МакГрегор: Энг биринчи сонияларданоқ Порье кучли зарбаларимни қабул қилади

Хабарингиз бор, 24 январь санасида "UFC 257" мусобақаси бўлиб ўтади. Кечанинг марказий баҳсида Конор МакГрегор Дастин Порьега қарши кураш олиб боради. Ушбу турнир олдидан ўтказилган матбуот анжуманида "The Notorious" қуйидаги фикрларни билдирди:

"Биринчи жангда мен уни 90 сониядаёқ нокаутга учратгандим. Тайёргарлик ва бошқа жиҳатлардан қатъи назар, мен унинг нималарга қодирлигини биламан. 

Биламан, унинг жамоаси менга қарши қаттиқ меҳнат қилган. Аммо мен ҳам кам шуғулланмадим. Дастлабки сонияларданоқ, кучли зарбаларга дош беришга мажбур бўлади. 

Энг муҳими, мен Порье билан узун ва чиройли жанг олиб бормоқчиман. Дастин тайёр, деб ўйлайман". 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар