Клоппнинг эътиборини тортган футболчи ким?

“Ливерпуль” бош мураббийи жамоа мудофаа чизиғида рақобатни кучайтириш учун трансфери арзон ҳимоячилардан иккитасини сотиб олишга бел боғлади.

Аввалроқ, Юрген Клопп “Норвич” вакили Жамол Льюисга имконият бериши ҳақида хабар бергандик.

Энди Англия чемпиони эътиборини “Бетис” ҳимоячиси Аисса Мандига қаратмоқда. “Бодринглар” лақаби билан машҳур бўлган бу жамоа раҳбарияти ливерпулликларнинг 9 миллион фунтлик таклифини рад этиб, футболчи учун қарийб 11 миллион фунт сўрамоқда.

384455

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)