Клопп
Ads

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп кеча “Наполи”дан (2:0) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Бизда гол уриш учун имкониятлар бўлганини инобатга олсак, мағлубият аламли бўлди. Бу биринчи ўйин эди. Биз ҳужум қилдик, аммо уни якунлай олмадик. Бу энг асосий муаммо.

“Ливерпуль” яхши ўйнади, аммо гол ура олмади. Ўйин давомида нотўғри қарорлар кўп бўлди ва шу боис биз натижани қабул қилишимиз лозим”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар ЕЧЛдаги навбатдаги ўйинни 2 октябрь куни “Зальцбург”га қарши ўтказишади.