Клопп “Ливерпуль”га иккита гол урган футболчини олмоқда

Юрген Клопп жамоа ҳужумкорлигини оширадиган футболчига оғиз солмоқда.

“Уотфорд” ярим ҳимоячиси Исмоил Сарр Англияга ўтган йили кўчиб ўтганига қарамай, қисқа фурсатда ўзини кўрсата олди. Унинг ўйин услуби истеъдодларни танлашда моҳир бўлган Юрген Клоппга ҳам маъқул келди.

Германиялик мутахассис 22 ёшли сенегаллик футболчи жамоа ҳужумкорлигини оширишда Муҳаммад Салоҳ ва Садион Манега яқиндан ёрдам беришига ишонмоқда.

Ливерпулликлар футболчининг вакиллари билан музокарага киришган. “Уотфорд” премьер-лигани тарк этгани боис, молиявий кемтикларни тўлдириш учун етакчи футболчиларини сотишга мажбур бўлади.

Исмоил Саррга Англиядан ташқари Франция, Германия ва Испаниядан таклифлар бор.

242148842.jpg.gallery

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)