Клопп
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клоппнинг агенти Марк Косицке амалдаги шартномаси якунлангач Англиядан кетади.

DAZN нашри тарқатган хабарга кўра германиялик мутахассиснинг бундай қарорга келишига туманли альбиондаги ёмон об-ҳаво сабаб бўлган.

“Клоппнинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган ва табиийки “Ливерпуль” у билан келишувни узайтирмоқчи. Буюк Британияда об-ҳаво ўзгаришини кутишимиз керак. Ёмон об-ҳавони тўғри баҳолаш керак. “Ливерпуль” бизга янги шартнома бўйича мурожаат қилганида, биз бироз вақт беришларини сўрадик.

Юрген эрталаб уйғонганда ҳаммаёқ қоронғу бўлади. У кечки пайт уйга қайтганида яна қоронғу бўлади. Қолаверса, тез-тез ёмғир ҳам ёғади”, - дейди агент.