Клопп: Алиссон умумий гуруҳ машғулотларига қайтди, Матип

АПЛнинг 8-турида "Ливерпуль" ва "Лестер" ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу беллашув олдидан ливерпулликлар бош мураббийи Юрген Клопп жароҳат олган футболчилар ҳақида гапириб ўтди.

"Алиссон борасида бир нима дейиш қийин. Балки ҳа, балки йўқ. Аммо яхши тарафи у жамоа билан бирга машғулот ўтказишни бошлади. У ўзини яхши ҳис этмоқда.

Матип ёмон кўринмаяпти, аммо у эртанги учрашувга тайёр бўлмайди, Шакири ҳам ва Клайн ҳам," - деди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Алиссон АПЛнинг дастлабки турида, "Норвич" (4:1) га қарши беллашувда жароҳат олган эди.

Маълумот учун, "Ливерпуль" - "Лестер" учрашуви 5 октябрь куни бўлиб ўтади.