Кирилл Балдин:

- Ўйинни яхши бошладик: тезкор гол киритишга эришдик. Сўнгра бироз чарчаб қолганимиз боис бироз қийналдик. Аммо ўзимизда куч топа олган ҳолда учрашув сўнгги мувозанатни тиклашга эришдик. Муҳими, овертаймда ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик.

- Учинчи даврдаги муваффақиятсизлик нима билан боғлиқ?

- Менимча, дастлабки икки даврдан сўнг бироз чарчаб қолдик. Қолаверса, консентрацияни йўқотдик.

- Қай тарзда "Ҳумо"га келиб қолдингиз?

- Мен жамоасиз эдим. Қўнғироқ қилишди, кўрикка таклиф қилишди. Йиғинлар бўлиб ўтди ва барчаси маъқул тушиб, шартнома имзоланди.

- "Ҳумо"даги шароитлар ҳақида...

- Шахсан мени барча нарса қаноатлантирмоқда. Муз саройи янги, барча шароитлар муҳайё қилинган. Шунчаки ғалаба қозониш керак, тамом.

- Узоқ сафарлар жамоа ўйинига салбий таъсир этмайдими?

- Биз учрашувга бир неча кун олдин қолганида етиб келамиз. Бу ерга уч кун олдин келган эдик. Бир кун тикланиш машғулотдари бўлган бўлса, кейинги кундан тўлақонли машғулотлар старт олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)