Киев гиламлари курашчиларимиз учун омадли келди

Украина пойтахти Киев шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича анъанавий халқаро турнир якунланди. Унда иштирок этган курашчиларимиз 11 та медални қўлга киритишди.

Мусобақада дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатидан курашчилар уч кун давомида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Улар қаторида ҳар учала йўналишда терма жамоамиз аъзолари юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар. Турнирда Олимпиада ҳамда жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларининг иштирок этгани медаллар учун баҳсларнинг муросасиз кечишини таъминлади.

Якунда эркин курашчиларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза, юнон-рум курашчиларимиз эса 5 та бронза медалини қўлга киритишди. Ғуломжон Абдуллаев ва Ильяс Бекбулатов ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

ЭРКИН КУРАШ

Олтин медаль

57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

70 кг: Ильяс Бекбулатов

Кумуш медаль

57 кг: Нодиржон Сафаров

Бронза медаль

57 кг: Маҳмуджон Шавкатов

79 кг: Бекзод Абдураҳмонов

86 кг: Жавраил Шапиев

ЮНОН-РУМ КУРАШИ

Бронза медаль

55 кг: Илҳом Баҳромов

67 кг: Арам Варданян

82 кг: Жалгасбай Бердимуратов

87 кг: Рустам Ассакалов

130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Маълумот учун, терма жамоамиз делегацияси эртага соат 20:00да Киев – Минск – Тошкент авиа рейси билан юртимизга қайтиб келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)