Кичик Холифилд профессионал рингда дебют қилади

Америкалик афсонавий боксчи Эвандер Холифилднинг ўғли Эван ҳам ота изидан бориб, профессионал боксда фаолиятини бошлашга яқин турибди. У 2 ноябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган жанг оқшомида профи рингда илк жангини ўтказади. Унинг дебют жангидаги рақиби Ник Уинстед бўлади. Хабарингиз бор, мазкур бокс кечасининг марказий қарама-қаршилигида россиялик Сергей Ковалёв ва Саул Альварес тўқнаш келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)