“Кичик Тайсон” ҳимоя жангига жиддий тайёргарлик олиб бормоқда
Ads

“Кичик Тайсон” номи билан машҳур ҳамюртимиз Олимжон Назаров 3 ноябрь куни Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Унга таиландлик жуда кучли рақиб, Чайват Буадкраток тўқнаш келади. Ушбу Таиланд вакили профессионал рингда 33 та жанг ўтказиб, уларнинг 32 тасида ғалаба қозонган. Бир маротаба мағлубият қабул қилиб олган. Ғалабаларининг 20 тасини нокаут эвазига қўлга киритган.

Мазкур жангда юртдошимиз “WBO international Flyweight Title” камарини ҳимоя қилади. Мураббийи Бобур Нажмиддиновнинг таъкидлашича жангга тайёргарлик жуда яхши кетмоқда. Ўқув машғулот йиғинлари ҳар доимгидек Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Маълумки, Олимжон Назаров Жанубий Кореянинг “Cocky Buffalo” промоушени билан шартномага эга.

Эслатиб ўтамиз: Олимжон Назаров август ойида филиппинлик Иван Сорианони (20-3-1, 10 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, “WBO international Flyweight Title” чемпионлик камари соҳиби бўлганди.