Кейн Моуриньонинг обрўсини оширди

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо қўл остида жамоа ҳужумчиси Ҳарри Кейн энг самарали футболчига айланди.

Англия премьер-лигасининг 32-турида “Эвертон” дарвозасига бир жуфт гол уриб, дуранг натижани таъминлаган англиялик тўпурар ажойиб кўрсаткич қайд этди.

Ҳарри Кейн Жозе Моуриньо мураббийлик қилган 62 та учрашувда гол+пас тизими бўйча 62 балл жамғарди. 27 ёшли футболчи бу ўйинларда рақиблар дарвозасини 45 маротаба аниқ нишонга олди ва жамоадошларига 17 та голли пас узатди.

“Эвертон” дарвозасига урилган голлардан сўнг, Ҳарри Кейн тўпурарлар пойгасида 21 та гол билан якка пешқадам бўлиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар