Кейинги ўйин

Осиё Чемпионлар лигаси "В" гуруҳида 4-тур ўйинлари якунланди. Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида мусобақанинг Ғарб минтасидан ўрин олган учрашувлар ўтказилмоқда.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор" турнирнинг амалдаги ғолиби "Ал Ҳилол" билан икки бор куч синашди ва бир очко ишлади. Саудияликлар ғалаба ва дурангдан сўнг турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олишди. Шота Арвеладзе шогирдлари эса иккинчи.

EiI9h2QWsAAU8iL

Азиз Ғаниев фаолият олиб бораётган "Шабаб Ал Аҳли" 3 ва 4-турда 6 очко ишлаб, "Пахтакор"га яқинлашди. Улар орасидаги фарқ бир очкони ташкил қилади.

"Шаҳр Ходро" бирорта ҳам очко жамғаролмади, ҳозирча. Шу боис эронликлар охирги ўринни банд этишган.

Қуйида "В" гуруҳидаги 4-турдан кейинги ҳолат билан танишинг:

EiJPYzcWkAYdnW_

Навбатдаги тур ўйинлари 20 сентябрь куни бўлиб ўтади. "Шерлар" дубайликлар билан куч синашса, кейинги босқични деярли ҳал қилган саудияликлар квартет аутсайдерига қарши майдонга тушади.

Айнан шу баҳсларда гуруҳдаги вазият ойдинлашиши мумкин. Агар "Пахтакор" ғалаба қозонса, муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Чунки вакилларимиз ҳисобида 10 очко бўлади. "Шабаб Ал Аҳли" охирги ўйинда зафар қучган тақдирда ҳам плей-оффга чиқа олмайди. Мубодо дуранг кузатилса, 6-турнинг қадри анча бўланд бўлади, вазият анча чигаллашади. Қоларвеса, кейинги босқич масаласини ҳал этган "Ал Ҳилол" 6-турда асосий таркиб футболчиларини майдонга туширмаслиги мумкин. Бу эса, Азиз Ғаниев жамоасининг имкониятларини оширади. Шунинг учун Арвеладзе жамоаси 5-турни қўлдан бой бермаслиги шарт!

ОЧЛ-2020, 5-тур

"Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор"

"Шаҳр Ходро" - "Ал Ҳилол"

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ободон
19/09/2020 07:43
Араб камандалари бир бирига ёрдам беради шунинг ускн пахтакорга нон йук деса хам булаверади биз усун латтакор маглуятга учраб кейинги боскичга чикмаса хам майл
и
Кахрамонжон Сафаров
19/09/2020 07:36
Мардлар майдонда билинади хали уз майдонимизда уйнамадик декан бахоналарни хам киласизлар