Келажаги порлоқ ҳимоячилар топ-5 лиги

Замонавий футбол жадал ривожланиб бормоқда, энди кучли ҳужум эмас мустаҳкам ҳимоя ўйин тақдирини ҳал қиляпти.

2006 йилда Фабио Каннаваро дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлди ва шу вақтдан бошлаб ҳимоячиларнинг ўрни тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Енди Виржил ван Дейкни ҳам Лионель Месси билан бир хил даражада бўлган юлдуз дея ҳисоблашимиз мумкин. Маттейс де Лигт, Эдер Милитао ва Чаглар Сеюнджю ҳар қандай ярим ҳимоячилардан кам эмас.

Бугун биз энг иқтидорли ҳимоячилар ҳақида суҳбатлашамиз

5.Озан Кабак (“Шальке-04”)

Kabak

20 ёшли турк футболчиси Озан Кабак “Шальке-04” га 15 млн эвазига ўтди ва жамоа сарфланган пулларга ачинмади. Чунки футболчи сарфланган пулларга арзийди.  Ҳозирда Кабак ўз позицияси бўйича Бундеслигада энг яхшилардан бири.

Тўпни эгаллаб олиш ва ҳужумда ҳам фаол бўлган Озан Кабак ушбу мавсумда учта  гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Кабак беш маротаба ўз дарвозасига урилиши мумкин бўлган яққол голлардан сақлаб қолди. Яккама-якка курашларда 65% ҳолларда рақибидан устун келади.

Озан Кабак “Барселона”, “Манчестер Сити”, “Ювентус” каби жамоаларга бемалол мослашиб кета олади. Футболчининг ўзи январ ойида АПЛда ўйнаш истаги борлигини айтиб ўтган эди

4.Вильям Салиба (“Сент-Этьен”)

Вилям Салиба “Сент-Этьен” сафига “Арсенал” жамоасидан келиб қўшилган. Ижара асосида тўп сураётган футболчи Франция чемпионатида анча ўсди. У хавфли вазиятларда тўпни қандай бошқаришни билади ва рақиблар прессинг қилаётган вақтда ўзини йўқотиб қўймайди.

Мана шундай иқтидорли футболчиси борлиги “Арсенал”нинг омади, айниқса Мустафи ва Сократис каби футболчилар мухлислар олқишига сазовор бўла олмаётган бир вақтда.

3.Алессандро Бастони (“Интер”)

Антонио Контенинг ёқимтойига айланган Алессандро Бастони “Интер” ҳимоясидан муносиб ўрин эгаллади ва италиялик футбол афсонаси Жузеппе Бергоми ҳам бу иқтидорли ҳимоячини А сериянинг энг яхши ҳимоячиларидан бири деб айтиб ўтди. Яқин кунларда 21 ёшли қарши оладиган Бастони ҳали бери тўхташ нияти йўқ. У ҳимоя билан бир қаторда ҳужумда ҳам жуда фойдали футболчилардан бири.

Бастони “Парма”, “Аталанта” каби жамоалардан тўп сурган ва “Интер”да ўз ўрнига эга бўлди. Антонио Конте унинг иқтидорини юқори баҳолайди ва ҳаттоки, Диего Годиндан ҳам кўра кўпроқ Бастонига имконият беради.

2.Дан-Аксель Загаду (“Боруссия Дортмунд”)

Zagadu

Дан-Аксель Загаду ҳар мавсумда кучайиб бораётган француз футболчиси. Загаду ҳаводаги курашлар бўйича Бундеслигадаги энг яхшиларидан бири.

“ПСЖ” сафида асосан чап қанотда тўп сурган бўлса ҳам, Люсьен Фавр Загадуни Матс Ҳуммелс билан биргаликда ҳимоя марказига қўяди. 20 ёшли Загаду келажакда дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлади.

1.Дайо Упамекано (“РБ Лейпциг”)

“Лейпциг” сафида Упамекано Бундеслиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасида “Тоттенхэм”га қарши баҳсда ажойиб ўйин намойиш этганди. Шундан сўнг футболчига бир қанча гранд жамоалар қизиқа бошлади. Улар ичида “Арсенал” фаолроқ. “Канонирлар”да футболчини қўлга киритиш учун имконият мавжуд. Дайонинг ўзи ҳам кетиш истагини билдирган. Катта эҳтимол билан Дайо Упамекано келаси мавсумда бошқа жамоа сафида тўп суради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)