Кавани ҳали 24 миллион евролик шартномани қабул қилмади

Замонамизнинг энг зўр ҳужумчиларидан ҳисобланган Эдинсон Кавани ПСЖни тарк этганидан буён ҳали ўзига жамоа топгани йўқ. Албатта, маҳоратли футболчи қатор клублардан таклиф олмоқда, лекин унинг маоши катта экани шартномага эришишда асосий тўсиқ бўлмоқда.

Яқинда уругвайлик ҳужумчи “Бенфика” билан уч йиллик шартнома тузаётгани ва португалияликлар унга йилига 8 миллион евро тўлашга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Бунга ҳужумчи қуйидагича изоҳ берди.

- Ҳа, мен кўп клублар сингари “Бенфика” билан ҳам музокара ўтказдим. Лекин ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Қўлимда тайёр шартнома бор, деб айта олмайман. Қайси жамоада ўйнашимни ўша клубнинг расмий хабарларидан билиб оласиз, - деди Кавани.   

Кавани ПСЖ тарихида энг кўп гол урган ҳужумчи ҳисобланади. Ўтган мавсумда уругвайлик тўпурари 22 та учрашувда еттита гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)