Кавани 3 та ўйинга четлатилди ва 100 минг фунт жаримага тортилди
У ирқчилик қилган.
Англия футбол ассоциацияси (FA) ўзининг расмий сайтида "Манчестер Юнайтед" форварди Эдинсон Кавани билан содир бўлган ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Унга кўра, уругвайлик футболчи 3 та ўйинга дисквалификация қилинган ҳамда 100 минг фунт жаримага тортилган.
Эслатиб ўтамиз, Кавани 29 ноябрь куни "Саутгемптон"га (3:2) қарши ўйиндан сўнг уни табриклаган Инстаграмдаги обуначиларидан бирига "Gracias negrito" (Раҳмат қора) деб мурожаат қилган. Орадан 3 соат ўтиб у ушбу постни ўчириб ташлаган, аммо FA бу ҳолатни эътибордан четда қолдирмаган ва ирқчилик қилган футболчи масаласида иш очган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар