Карпин: Биринчи бўлимда xудди ёш болаларни устидан кулгандек бўлди. Гўё ёшлар мактабининг жамоаси эркаклар билан ўйнагандек

"Ростов" бош мураббийи РПЛнинг 13-турида "Зенит" (1:6) дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.

Жамоага нима бўлди?

"Ярим жамоа терма жамоадан қайтиб келмагандек. Ўйиндан олдин сиз футболчиларнинг ҳолати ҳақида сўрагандингиз. Мана бугун буни гувоҳига айландингиз. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам, умуман ҳеч қайси позицияда ҳеч ким тайёр эмас эди.
Биз учун яхши дарс бўлди. Агар ўйинга шундай бепарво бўлсак, мана шу кўринишдаги ҳисоблар қайд этилади. Умид қиламанки, бу бизнинг фойдамизга ишлайди.

Танаффусда нималар дедингиз?

Дастлабкисига нисбатан иккинчи бўлим кўпроқ ёқти. Ушбу бўлимда ҳам 3 та гол ўтказиб юбордик, аммо бироз бўлса-да қарши ҳужумга ўтдик.
Биринчи бўлимда ҳудди ёш болаларни устидан кулганде бўлди. Гўё ёшлар мактабининг жамоаси эркаклар билан ўйнагандек. Айнан мана шундай ҳис қилдим.
Иккинчи бўлимда ҳеч бўлмаганда нималардир қилиб кўрдик. Ҳисоб 3:0 эканлигида, балки танаффусдаги суҳбатимиз бироз таъсир қилгандир, аммо тўрттинчи голдан сўнг, ўзимизга келишимиз қийин эди.

Пенальти бормиди? Вазиятни кўрдингизми?

Ҳеч нарса кўрмадим. Балки ВАР бўлганида барча кўрарди," - деди Карпин "Матч Премьер" телеканалига берган интервьюсида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
20/10/2019 06:47
Елдоржон сенга нима бӯлди кӯз тегдими