Каролина Плишкова барчасини тўғри бажарди

Чехиялик теннисчи Каролина Плишкова "US Open" турнирининг 1/16 финал босқичида тунислик Онс Жаберга қарши кортга чиқди.

Улар ўртасида уч сет давом этган ўйинда Каролина 6:1, 4:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур баҳс 2 соат 9 дақиқа давом этди.

Шу тариқа К.Плишкова Америка очиқ чемпионатининг навбатдаги босқичида британиялик Йоханн Контага қарши кортга чиқадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)