Карен Хачановнинг боши қотиб қолди

Россиялик теннисчи Карен Хачановга "Мастерс" туркумига кирувчи мусобақага мезбонлик қилаётган Шанхай шаҳрида омад кулиб боқмади.

Карен мазкур турнирнинг учинчи даврасида италиялик Фабио Фоньинига қарши кортга чиқди ва 3:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа "Rolex Shanghai Masters"нинг навбатдаги босқичида Фоньини россиялик Даниил Медведев, ёки канадалик Вашек Поспишил билан куч синашадиган бўлди.

Минбар

Барча блоглар