Каратэ WKF терма жамоа аъзолари ўқув машғулот йиғинида ёхуд

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби томонидан Ўзбекистон каратэ WKF терма жамоа аъзолари учун 11 февралдан 5 мартга қадар навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ташкил этилган ва ушбу машғулотлар бош мураббий Дилноза Бакирова ҳамда катта мураббий Ўктам Бекпўлатовлар бошчилигида жиддий суръатларда давом этмоқда.
Албатта, бу йиғин биринчи навбатда Токио Олимпиадасига йўлланмаларини қўлга киритишга қаратилган. Шунингдек, 12-14 март кунлари Туркияда “Istanbul Premier League” турнири ташкил этилади. Айнан ушбу мусобақага тайёргарлик ҳам мазкур йиғин доирасидан ўрин олган.

Каратэ

Туркиядаги турнирда - 50 кгда Баҳринисо Бабаева, -60 кг вазнда Садриддин Сайматов, -55 кгда Севинч Раҳимова, -61 кгда Барно Мирзаева иштирок этишини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.
Бугун эса ушбу ўқув-машғулот йиғини давомида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди. Яъни, ёш каратэ усталари терма жамоа аъзолари билан биргаликда машғулотлар олиб борди. Қолаверса, тажрибали вакилларимиз ёшларга ўзига ҳос маҳорат дарслари ҳам ўтаб берди. Шубҳасиз, ушбу жараён болакайларга жуда катта мотивация бериши турган гап...
Шу ўринда терма жамоа вакилларига ҳам олдинда турган муҳим турнирларда ижобий натижалар қайд этиб, Олимпиадага йўлланмаларни қўлга киритишига тилакдошмиз!

каратэ1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)