Карантиндан кейинги премьер-лигани Шомуродовнинг ўйини бошлаб беради

Metaratings нашри 19 июндан давом эттириладиган Россия премьер-лигаси учрашувлари санасини маълум қилди.

Унга кўра карантиндан кейинги илк учрашув ҳамюртимиз Элдор Шомуродов иштирокида бўлади. Аниқроғи, «Ростов» 19 июнь жума куни сафарда “Сочи” меҳмони бўлади.

20 июнь куни эса «Уфа» - «Рубин», «Арсенал» - «Спартак» ва «Локомотив» - «Оренбург» учрашувлари ўтказилади. 21 июнь куни эса «Крилья Советов» - «Ахмат», «Урал» - «Тамбов», ЦСКА – «Зенит» ва «Краснодар» - «Динамо» учрашувлари билан тур якунланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)