Каноэчиларимиз жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритишди
Ads

Хабар берганимиздек, шу кунларда Румниянинг Путешти шаҳри байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақанинг бугунги кун беллашувлари терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

Бироз аввал аёллар ўртасида 23 ёшгача бўлган тоифада каноэчиларимиз Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова 200 метр масофага ўтказилган баҳсда жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди. Ҳамюртларимиз масофани 43.340 сонияда босиб ўтишди. Кумуш ва бронза медаллари Польша ҳамда Беларусь терма жамоаси вакилларига насиб этди. Батафсил:

Каноэда эшкак эшиш. U-23 ЖЧ.
Аёллар, 200 метр.
1. Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова (Ўзбекистон) – 43.340
2. Сильвия Шербинска, Дорота Боровска (Польша) – (+0.780)
3. Дарина Саланенка, Камила Бобр (Беларусь) – (+1.644)