Канчельскис: Бундай футболни боғчада ўйнаганман

“Навбаҳор”нинг собиқ устози Андрей Канчельскис Россия ёшлар терма жамоасининг “Евро-2021”даги муваффақиятсизлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу Россия тарихдаги энг истиқболли ёшлар терма жамоаси, деб ким айтди? Мен бундай футболни болалар боғчасида ўйнаганман. Европа чемпионатида бундай футбол ўйнай олмайсиз. Энди мен ушбу жамоани буюк, деб атаган мутахассисларни тинглашни хоҳлардим. Масалан, бизда 1990 йилда буюк ёшлар жамоаси бўлган”, - деди россиялик мутахассис.

Маълумот учун, Россия ёшлар терма жамоаси гуруҳда Франция, Дания ва Исландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб борди. Якунда эса, 2 та мағлубият ва 1 та ғалаба билан 3-ўринни эгаллади. Ушбу гуруҳдан Дания ва Франция плей-оффга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, "Евро-2021"га Венгрия ва Словения яшил майдонлари мезбонлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар